Юқори Чирчиқ туманидан янги ташаббуси
Фидоий ва ўз ишининг устаси бўлмиш дехқон, фермерларимиз об-ҳавонинг инжиқликларига қарамасдан улкан мақсадлар сари меҳнат қилишмоқда.
Биламизки, экин қуёш нури бўлмаса ривожланмайди, бироқ, унинг керагидан кўпи ҳам зиёндир. Маълумки, бу йил об-ҳаво олдинги йилларга нисбатан анча иссиқ келди.
Сирдарёлик фермерларнинг ғўза парваришида зарбдор 40 кунлик эълон қилиш тўғрисидаги Мурожаати, барча пахтакорларга етказилди.
Туманда фермерлар ғўза парвариши борасида зарбдор 40 кунлик эълон қилиб, ўзларини аямасдан, астойдил меҳнат қилиш, агротехник ишларни ўз вақтида ўтказиш ҳосилга-ҳосил қўшиш катта харажат ва меҳнатлар эвазига етиштирилаётган пахта ҳосилини нес -нобуд қилмасдан териб олиш, ҳозирдан теримчилар гуруҳларини шакллантириб олиб, далада улар учун шароитлар яратиб бериш бўйича тайёргарлик ишлари бошлаб юборилди.
Юқори Чирчиқ туманидан 220 нафар турли йўналишдаги фермер хўжаликлари билан аъзолик шартномалари тузилди. Шу асосда Президентимизнинг 26.06.2018 йилдаги қарорига мувофиқ, илғор деҳқон ва фермерларимиз “Илғор фермер”,” ва “Намунали томорқачи” кўкрак нишонлари билан тақдирланади.
Юқори Чирчиқ туманидан “Намунали томорқачи” – Тўрахўджаева Наргиза, “Меҳнаткаш деҳқон”- Алимбаева Гавҳар,“Илғор фермер” – Шокирали Ҳусанов номзоди топширилди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 декабрдаги “2019-2020 йилларда сув таъминоти оғир ҳудудларда ахоли томорқаларига сув етказиб бериш учун суғориш қудуқларини қазишга доир чора–тадбирлар тўғрисида” қарори ижросини таъминлаш мақсадида дастурга тумандаги Бўстон МФЙда аҳоли томорқаларига сув етказиб бериш мақсадида ҳомийлик ва аҳолининг ўз маблағлари ҳисобидан артезиан қудуғи қазиш ишлари 2020 йил дастурига киритилди. 2019 йилда ғалла ҳосилидан бўшайдиган 9470 гектар ер мавжуд бўлиб, шундан 7800 гектарга такрорий экинлар экиш режалаштирилган. Ушбу майдонларга 2678 гектар сабзавот, 1166 гектар картошка,1790 гектар дуккакли экинлар экилади.
Ҳ.Ташмурадов
кадрлар бўлими бошлиғи