ИЛМ ОЛИШ УЧУН ЯНА БИР ИМТИЁЗ
Куни кеча Тошкент давлат аграр унверситетида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 июндаги ПҚ-4359-сонли қарорларининг Иқтисодиёт тармоқларида камида беш йил иш стажига эга бўлган фуқароларни сиртқи ва кечки таълим шаклига суҳбат натижаларига кўра табақалаштирилган “тўлов контракт” асосида ўқишга қабул қилиш бўйича суҳбат ўтказилди.
Ушбу суҳбатга абитурент-талабгорлар вазирлик, идора ва йирик хўжалик бирлашмаларининг тавсияномлари асосида киритилди.
Бу имтиёздан Ўзбекистон фермре, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши тизимида ўрта ва ўрта-махсус маълумот билан фаолият юритаётган 100 нафар ходимлар ҳам фойдаландилар.
Суҳбат жараёнида тавсияномага эга бўлган “абитурент-талабгорлар” меҳнат фаолиятини олиб бораётган соҳалари бўйича умумий маълумотга эгаликлари, лавозим вазифалари, олий маълумот олишдан мақсадлари нимадан иборатлиги тўғрисидаги фикрларини билдирдилар.
Тошкент давлат аграр унверситети қабул жараёндаги суҳбатни шаффофлик ва бағрикенлик асосида ўтказди.
В.Латипов
Кадрлар бўлими бош мутаҳасисси