Хотин қизлар бандлиги таъминланади

Мамлакатимизда сўнгги йилларда аҳолининг, айниқса, хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш ишларига алоҳида эътибор бериб келинмоқда. Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳам бу йўналишдаги ташаббусларни ҳар доим қўллаб-қувватлаб келмоқда.

Фото: УзА

            Жорий йилнинг 14 июнида ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Бухоро вилоятини хотин-қизлар билан ишлаш йўналишида намунали ҳудудга айлантириш чора-тадбирлари дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги  қарори қабул қилинди. Мазкур қарорда Бухоро вилоятида хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллиги, ҳаёт даражасини ошириш, улар учун муносиб иш ўринлари яратиш орқали жиноятчиликнинг олдини олиш ҳамда ушбу йўналишда вилоятни намунали ҳудудга айлантиришдек эзгу мақсадлар мужассамлашган.

            Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан ҳам бу ташаббус тўлиқ қўллаб-қувватланди ва бу борада амалга ошириладиган чора-тадбирлар дастури қабул қилинди. Хусусан, ушбу дастурда  Бухоро шаҳар ва Вобкент туманида 230 нафар, Жондор туманида 334 нафар, Когон туманида 60 нафар, Олот туманида 180 нафар, Пешку туманида 222 нафар, Ромитан туманида 178 нафар, Шофиркон туманида 120 нафар, Қоракўл туманида 28 нафар, жами 1352 нафар хотин-қизларнинг ўз томорқа хўжалигида бандлигини таъминлаш белгилаб олинди.

            Айни пайтга қадар ушбу дастурни амалга ошириш мақсадида ўз томорқасида деҳқончилик, қуёнчилик, паррандачилик, чорвачилик билан шуғулланиш истагини билдирган хотин қизларга тижорат банкларидан 1275,75 млн. сўм миқдордаги имтиёзли кредитлар ажратилишига эришилди. Кенгаш масъуллари ва мутассадилари томонидан бу борадаги ишлар изчиллик билан давом эттирилмоқда.

Social Share Buttons and Icons powered by Ultimatelysocial
error

Bizni kuzating

YouTube
YouTube
Telegram