Нега фермерлар солиқ кодексига ўзгартириш киритишни талаб қилмоқда?

Нега фермерлар солиқ кодексига ўзгартириш киритишни талаб қилмоқда?

“Пишиқчилик мавсуми бошлангандан буён қисқа фурсатда 280 минг долларлик экспортни амалга оширдик. Яқинда яна шундан сал камроқ миқдордаги маҳсулот сотилди. Айни вақтда эса 50 минг доллар миқдоридаги шартномани тўхтатиб турибман”. 

Фарғона вилояти Олтиариқ туманидаги “Май гарден” кўп тармоқли фермер хўжалиги раҳбари Адҳамжон Абдураҳмоновнинг экспортни тўхтатиб турибман, деган сўзлари анжуман иштирокчиларини ҳушёр торттирди. 

Нега

– Сабаби солиқ масаласида муаммолар чиқмоқда, –дейди фермер.–Кўпчиликнинг хабари бор. Йиллик тушуми 1 миллиард сўмдан ошган ёки йил давомида шунга етган корхоналар умумбелгиланган солиқ тўлашга тизимига ўтказилади. Бу дегани бир йилда 200 миллион сўм солиқ тўлаш керак. Ахир, етиштирган маҳсулотингиздан 200 минг доллар экспорт қилсангиз, шунинг ўзи сўмга чақилганда бир миллиарддан ошади. Шу тариқа ягона ер солиғи тўловчидан умумбелгиланган солиқ тўловчига ўтиб қоламиз. Бу эса бизга катта зарар келтиради. Агар ягона тўловчи бўлсак, йилига 5-6 миллион сўм тўлаш имконига эгамиз. Ҳисоблаб кўринг, 5-6 миллион билан 200 миллион ўртасида жуда катта фарқ бор-да! 

photo5258450588344101832.jpg

 Бир жиҳатда бу ва бошқа фермерларнинг талаби ва олиб чиққан муаммоси тўғрига ўхшайди. Зеро, экспорт билан шуғулланаётган ва кўп тармоқли фермер хўжаликлари қатор имтиёзларга эга. Бироқ, бу тарафдан олинаётган солиқлар бу имтиёзлардан келадиган фойдадан бир неча баробар ошиб кетмоқда. 

Энг ёмони эса, фермерларнинг экспорт қилиш, умуман олганда кўпроқ ишлаб даромад олишга бўлган интилишини сўндираётганга ўхшайди.  

Миллий матбуот марказида ўтказилган “Экспортга доир қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Республика Ҳукуматининг қарорлари ва уларнинг ижроси” мавзусидаги матбуот анжуманида фермерлар солиқ кодексига ўзгартириш киритишни талаб этиб, ўз таклифларини маълум қилди. 

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раҳбарлари бу борада мулкдорларга яқиндан кўмак беришни маълум қилди. 

Сайёра Шоева, ЎзА

http://uza.uz/oz/society/fermerlar-soli-kodeksiga-zgartirish-kiritishni-talab-ilmo-da-05-07-2019

Social Share Buttons and Icons powered by Ultimatelysocial
error

Bizni kuzating

YouTube
YouTube
Telegram