Йиғилишлар ўтказилди

Аҳолини томорқасида меҳнат қилиши эвазига яшаш шароитини тубдан яхшилаш ва уларнинг турмуш даржасини сезиларли ўзгартириш юзасидан катта мақсадлар сари қадам қўйилмоқда.

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси А.А.Хаитов ва Тошкент вилояти прокурори С.И.Самадовлар билан тузилган меморандумга асосан  жорий йилнинг 20 февраль куни Юқоричирчиқ туманида ҳамда 22 февраль куни Янгийўл ва Чиноз туманларидаги II секторларда баҳорги (эртаки) экинларни экилишини ташкил этиш юзасидан сектор аъзолари, маҳалла раислари ва уларнинг ободонлаштириш, тадбиркорлик ва томорқа бўйича ўринбосарлари ҳамда тегишли тижорат банклари ва “Томорқа хизмати” МЧЖлар раҳбарлари иштирокида йиғилишлар ўтказилди.

Хусусан, Тошкент вилоятининг туман прокурорлари раҳбарлик қилаётган секторлар фаолияти самарадорлигини янада ошириш мақсадида амалий ёрдам кўрсатиш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Ушбу соҳадаги ишларни яхшилаш мақсадида бюрократик тўсиқ ва ғовларни бартараф этиш юзасидан таклифлар муҳокама қилинмоқда, вилоят ва республика даражасида ечиладиган муаммоларни ҳал этишга келишиб олинмоқда. 

Ҳар бир ҳудудда аниқланган муаммоларни ҳал этиш бўйича “йўл хариталари” ишлаб чиқилиб, амалга оширилишини ташкил этиш, уларда назарда тутилган тадбирлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чоралар белгиланмоқда.

Прокурорлар секторида томорқани ривожлантириш бўйича манзилли топшириқлар белгиланиб, уларнинг ижроси устидан тизимли назорат ўрнатилмоқда.

error

Bizni kuzating

Follow by Email
YouTube
YouTube
Telegram