Китоб туманининг “Йўлдош шаҳарча” маҳалласи семинар

Давлат Раҳбарининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига қилган Мурожаатномасида белгилаб берилган устувор вазифалардан келиб чиқиб, жорий йилнинг 15 январида Қашқадарё вилояти Китоб туманининг “Йўлдош шаҳарча” маҳалласи “Варганза боғишамол томорқа хизмати” МЧЖ биносида тумандаги барча МФЙ ларнинг томорқа бўйича ўринбосарлари, туман қишлоқ хўжалиги бўлими, туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши мутахассислари ва соҳага доир мутахассислар билан биргаликда маҳаллий аҳоли вакиллари билан малина етиштириш жараёни бўйича кўргазмали семинари ташкил этилди.

Семинар давомида малинадан аҳоли томорқалари экиб йил давомида юқори даромад олиш, аҳолини томорқадан унумли фойдаланишини ошириш, ишсиз аҳолини бандлигини таъминлаш орқали қўшимча иш ўринларини яратиш ҳамда етиштирилаётган маҳсулотлар ҳажмини 2-3 баробар кўпайтириш ва ички бозорга сотиш орқали аҳоли даромадларини янада ошириш бўйича аҳолига таклиф ва тавсиялар берилди. 

Бўлим бошлиғи З.Алламуродов

error

Bizni kuzating

Follow by Email
YouTube
YouTube
Telegram