Актам Хаитов чекка қишлоқдаги ёшлар билан учрашди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари Актам Хаитов вилоятда O‘zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши ташаббуси билан ҳамкор ташкилотлар кўмагида «Спортни сев, спорт билан яша!» шиори остида бўлиб ўтаётган спорт мусобақаларида иштирок этди. 

O‘zLiDeP фракцияси раҳбари дастлаб Пешкў туманининг Чибоғони МФЙ, Чалмагадой қишлоғида спортнинг эркин кураш тури бўйича ўтказилаётган мусобақада қатнашаётган ёш полвонларнинг спортдаги фаолиятлари ва келгуси ҳаётларида мамлакатимиз ривожига ҳисса қўшадиган эзгу ишларида омадлар тилади.
Актам Хаитов мазкур спорт мусобақаси гарчи вилоятнинг энг чекка ҳудудларидан бирида ўтказилаётган бўлса-да, айнан шу ердаги ёш полвонлар орасида жаҳон ва олимпиада чемпионлари етишиб чиқишига ишонишини таъкидлади. “Бу учун тинимсиз изланиш ва ўз устида ишлаш керак.

Қайси соҳада бўлмасин, меҳнат қилган инсон албатта ўз орзуларига эришади”, — деди Олий Мажлис Қонунсилик палатаси Спикери ўринбосари.

Мусобақа якунида Актам Хаитов 11 вазн тоифасида ғолиблик шоҳсупасига кўтарилган ва совриндор бўлган ёшларга ташаккурнома ва эсдалик совғаларини топширди.

Партия ташаббуси билан ташкил қилинган спорт мусобақалари Ромитан туманидаги Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган мактаб-интернатда ҳам бўлиб ўтди.

Эркин кураш бўйича туман очиқ биринчилигида 6 та тумандан ташриф буюрган ёш спортчилар 7 та вазн тоифасида куч синашишди.

Кескин ва муросасиз ўтган баҳслар якунида ғолиблар рағбатлантирилди. Шунингдек, мазкур мактаб-интернат ҳудудида футбол бўйича ҳам мусобақа ташкил этилди.

Томошабинларнинг қўллаб-қувватлаши, ҳайқириқлари билан ўзгача кайфиятда ўтган финалдан сўнг, ғолиб ва совриндор жамоаларга партия томонидан эсдалик совғалари улашилди.

error

Bizni kuzating

Follow by Email
YouTube
YouTube
Telegram