Россия давлати мева-сабзавот маҳсулотлари экспортерларига яна имтиёз берди.

Бир қатор давлатлар Ўзбекистоннинг экологик тоза ва ўта мазали мева-сабзавот маҳсулотлари импортини кўпайтириш мақсадида бизнинг экспортер корхоналаримизга бир қатор имтиёзлар бермоқда. Масалан,
2019 йил охирида Россия Федерацияси Ҳукуматининг 2019 йил
31 декабрдаги 1952-сонли “Россия Федерацияси Ҳукуматининг 2004 йил
31 декабрдаги 908-сон қарорига ўзгартириш киритиш тўғрисида”ги қарори жойлаштирилган. Унга асосан 2020 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистондан Россия ҳудудига олиб кириладиган мева-сабзавот маҳсулотлари рўйхати кенгайтирилган эди. Ўзбекистоннинг асосий хўл мева маҳсулотлари ҳисобланадиган тарвуз, қовун, узум, анжир, олма, нок, бехи,ўрик, гилос, олча, шафтоли (шу жумладан нектарин), олхўри ва лимонга нисбатан аввал амал қилган 20 фоизли ҚҚС ўрнига 10 фоизли ставка жорий этилди. Ушбу имтиёз Ўзбекистон Россияга экспорт қилинадиган қуруқ меваларга нисбатан жорий этилмаганди. 

“Россия Темир Йўллари” ОАЖ матбуот хизмати хабарига кўра, “Россия Темир Йўллари” ОАЖнинг қарорига мувофиқ 2021 йилнинг
1 январидан  31 декабригача Ўзбекистондан Россияга темир йўл транспорти орқали мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилишда ташиш тарифларига 50 фоизли чегирма
жорий этди. 

Россия давлати бераётган ушбу имтиёзлар Ўзбекистондан Россия бозорига мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти хажмини сезиларли даражада оширади ва экспорт билан шуғулланувчи фермерлар ва тадбиркорларга катта қулайликлар яратади. 

Имтиёзлардан фойдаланайлик !

Ҳ.Ғиёсов

error

Bizni kuzating

Follow by Email
YouTube
YouTube
Telegram