Қувалик ва китоблик деҳқонларнинг маҳорат дарслари давом этмоқда

Ҳудудларда «Янги Ўзбекистон – янги ҳаёт» шиори остида томорқа даромад манбаи мавзусида тадбирлар ўтказилмоқда.

Қашқадарё вилояти Китоб туманида ўтказилган ана шундай учрашувлардан бирида Ўзбекистон фермер, деҳқон ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси А.Ҳайитов ҳам иштирок этди. Унда бир гуруҳ раҳбарлар туманидаги Ҳамид Олимжон МФЙда яшовчи Шуҳрат Ҳусанов хонадонида бўлиб, хўжаликда пиёз, исмалоқ, кўкатлар, иссиқхонасидаги лимон парвариши билан қизиқишди. Оиланинг ҳар қарич ердан унумли фойдаланиш борасидаги тажрибаси қўшимча даромад манбаи эканлиги, бу тажрибани қўшнилардан ҳам оммалаштириш борасида келишиб олинди.

Қайд этиш керакки, тумандаги ҳар бир маҳаллада ердан оқилона фойдаланиб, оиласи тўкинлигини ошириш билан бир қаторда ички бозор файзини оширишга ҳисса қўшаётган томорқачилар топилади. Улардан бири Истиқлол МФЙ яшовчи Абдурашид Аҳмедов.

– Дўстим Рустамжон билан 70 сотихда помидор етиштирдик, – дейди А.Аҳмедов. – Тумандаги деҳқон бозорига ҳар килосини 7 минг сўмдан етказиб беряпмиз. Шунингдек, ернинг бир қисмига пиёз ва булғор қалампири кўчатлари ҳам экканмиз. Бунга ҳам талабгорлар етарлича бор. Ҳар куни кўчатлардан сўраб келувчи бор. Шу тариқа томорқани бўш қолдирмай, қишлоқ хўжалиги экинлари экиб, ҳосил оляпмиз.

Семинарда деҳқончилик ва боғдорчиликка оид кўргазмали семинар ҳам бўлиб ўтди. Унда иштирок этган Фарғона вилоятининг Қува туманидан келган вакиллар ўз тажрибасини сўзлаб берди. Яккатут МФЙдаги «Баҳромбек Ихтиёр ўғли» фермер хўжалигига тегишли 3 гектардаги апельсин ва лимон етиштириш тажрибаси кўпчиликни қизиқтирди.

Қайд этиш керакки, кейинги йилларда Китоб туманида қишлоқ хўжалиги, деҳқон-фермер хўжаликлари, хусусан, томорқа хўжалигига бўлган эътибор ва муносабат ўзгарди. Йил бошида туман ҳокимининг ташаббуси билан китоблик соҳибкор-деҳқонлар Фарғона вилоятига бориб тажриба алмашиб қайтди. Ўзаро ўрнатилган алоқалар туфайли водийлик уста боғбон ва деҳқонлар энди Китоб туманига келиб, маҳорат дарслари ўтди. Шу тариқа қувалик ва китоблик деҳқонларнинг тажриба мактаби яратилса, ажаб эмас.

http://uza.uz/uz/posts/quvalik-va-kitoblik-dehqonlarning-mahorat-darslari-davom-etmoqda

error

Bizni kuzating

Follow by Email
YouTube
YouTube
Telegram