Илмий-амалий семинар доирасида 2 минг туп мевали дарахт кўчати экилди

Қорақалпоғистон Республикасига Фарғона ва Андижон вилоятларидан келган агроном ва тажрибали деҳқонлар турли йўналишларда тажриба алмашди. Улар жойларда бўлиб, томорқа ва ер эгаларига ўзларининг маслаҳатларини ва таклифларини берди.

Ана шундай учрашувлардан бири Тахиатош тумани “Найманкўл” ОФЙ ҳудудидаги “Роза-бону” фермер хўжалигида узумчиликни ривожлантириш мавзусида бўлиб ўтди. Унда туман ҳокимлигидан, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши вакиллари, фермер, деҳқон хўжалик раҳбарлари иштирок этди.


– Семинарда мева-сабзавотчилик ва узумчилик соҳасидаги янгиликлар, янги технологиялар ҳақида йиғилганларга сўзлаб бердик,– дейди Фарғона вилояти Олтиариқ туманидан келган агроном Р.Мирзажонов. – Асосий мавзу Қорақалпоғистон Республикасининг қуруқ ва иссиқ иқлим шароитида юқори ҳосил берувчи узум навларини экишдан то ҳосилни йиғиб-териб олишгача бўлган жараёнлар бўлди. Биз ток кўчатларини экиш муддатлари, бир гектарга сарфланадиган кўчатлар сони, минерал ўғитлар ва сув миқдори ҳақида кўп сўрашди. Тушунтириш жараёнида “Роза-бону” фермер хўжалигининг 1,5 гектар майдонига ток кўчатлари экиб, кўрсатдик.

Хўжайли туманида эса томорқа ер эгаси Собир Ўрозов хонадонига борилди. Бу хонадоннинг 10 сотих ери бўлиб, унинг 2 сотихида иссиқхона ташкил этилган. Ҳозирда бу ерга тўқсонбсоти усулида пиёз, саримсоқпиёз, кўкат, редиска ва бошқа экинлар экилмоқда. Фарғона вилоятидан келган уста деҳқонлар хонадон эгасига иссиқхонада пиёз ва саримсоқпиёз етиштириш борасида ўз маслаҳатларини берди.


Тахтакўпир туманида эса томорқа ер эгаси Умирбек Темирбеков хонадонида маҳорат дарси бўлиб ўтди. Бу хонадон 24 сотихдан йил бўйи самарали фойдаланмоқда. 3 сотихда пиёз, саримсоқпиёз, кўкат, редиска ва бошқалар экилган. 12 гектарда парваришланаётган мевали дарахтлар ва токзорларни куз -қиш ойларида совуқдан ҳимоя қилиш ва буталаш усуллари ҳақида Фарғоналик миришкорлар маслаҳат беришди. Мевали дарахтлар қариганда асосий шохларни тиклаш, новдаларини осиши тезлашади. Шу боис 25-30 ёшдаги олма, нок, 15-20 ёшдаги олхўри, гилос ва бошқа дарахтларнинг шохлари февраль-март ойларида кесилади. Мевали дарахтни буташ-дарахтларга таъсир кўрсатишнинг энг фаол агротехник усулларидан бири бўлиб, мева дарахтлари ҳосилдорлигини уч бараварга оширади, меваларни 20 фоизгача йириклаштиради. Меваси рангдор ва ширадор бўлиб, таъми яхшиланади, дарахт узоқ муддат яшайди.

Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманидан келган меҳмонлар Нукусдаги аҳоли томорқа ер майдонларидаги аҳволни кўриб, баҳолашди. Қайд этиш керакки, Нукус тумани боғдорчиликка ихтисослашган. Шу боис учрашувларда асосий эътибор ссиқхоналардан унумли фойдаланиш, тўқсонбости экинларини етиштириш, мевали дарахтлар, узум етиштиришда Қорақалпоғистон шароитига мос бўлган навларни танлаб олиш борасида тажриба алмашилди.


Илмий-амалий семинар бир ҳафта давом этди. Шунингдек, семинарда иссиқхоналар сонини кўпайтириш, инновацион технологиялардан кенг фойдаланиш, томчилатиб суғориш тизимини такомиллаштириш борасида фикрлар алмашинди.

Энг муҳими эса ушбу учрашув сабаб, ибратли янгиликка қўл урилди. Яъни 1 сотих иссиқхона ташкил қилиниб, 2000 туп мевали дарахт кўчати экилди. Кам таъминланган оилаларга текин кўчатлар тарқатилди

http://uza.uz/uz/posts/ilmiy-amaliy-seminar-doirasida-2-ming-tup-mevali-daraxt-kochati-ekildi-122084

error

Bizni kuzating

Follow by Email
YouTube
YouTube
Telegram