Бир қатор фермерлар ва томорқачиларни фаолияти ўрганилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси Aктам Хаитов томорқа ер эгаларининг фаолияти билан яқиндан танишиш ҳамда  уларни қийнаётган муаммоларни ўрганиш мақсадида Қорақалпоғистонга борди. 

      Ишчи  гуруҳ дастлаб Амударё тумани “Тўлқин” овулида яшовчи Ўразимбат Камолов хонадонида бўлиб, бу ерда етиштирилаётган маҳсулотларни кўздан кечирди.

   Хонадон эгаси ўз томорқасида турли мева ва сабзавот маҳсулотларини етиштириб, рўзғоридан ортганини бозорга сотиб яхшигина даромад олаётгани билан бир қаторда айрим муаммолар борлигини айтди. Шу боис  ишчи гуруҳи бу муаммоларни ўрганиш билан бирга, томорқадан янада самарали фойдаланиш, экин экиш ишларини тизимли ташкил қилиш борасида зарур тавсиялар ва маслаҳатлар берди. 

      Ушбу маҳаллада ўз еридан унумли фойдаланиб, томорқасидан мўл ҳосил етиштираётганлар кўпчиликни ташкил этади. Улар айни вақтда  тўқсонбости экинларини  парваришламоқда.  Бунда эса аҳоли томорқаларига кафолатланган кўчат ва уруғни тизимли етказиб бераётган “Aмударё томорқа хизмат” МЧЖнинг ўз ўрни бор. Ҳозирда жамиятга уруғ, кўчат ва минерал ўғит сотиш дўконлари ҳамда иссиқхона қуриш учун 3,3 гектар ер майдони ажратиб берилган.

    Учрашувда ишчи гуруҳ “Ўрта қалъа” овули  ҳудудидаги “Ўрта қалъа чорвадори” агрофирмасининг Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан  асаларичиликни  ривожлантириш  юзасидан  амалга оширилаётган ишлар билан танишди. 

     Агрофирмада қишлоқ хўжалигининг асаларичилик тармоғини янада ривожлантириш бўйича қатор ишлар қилинмоқда. Ҳозирда   агрофирмада 1000 та асалари уяси  бўлиб, 30 ортиқ иш ўрни яратилган.

    Мулоқотлар  чоғида А.Ҳаитов асаларичилик ривожи иқтисодий юксалишни таъминлаш баробарида, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашга хизмат қилиши билан аҳамиятли эканини айтиб, мазкур тармоқни равнақ топтириш лозимлигини таъкидлади.

 Парламент қуйи палатаси Спикери ўринбосари А.Ҳаитов Тахиатош туманида  ҳам  бўлиб, тадбиркорлик субъектлари ва  фермер хўжаликлари фаолияти билан яқиндан танишди.   

    Тумандаги балиқчиликка ихтисослашган “Замирбек-Тахиатош” МЧЖда ўтган йили лойиҳа асосида 80 мингдан ортиқ балиқ чавақлари ташланиб, ҳозирда 20 тонна балиқ етиштирилди.  

    Тумандаги қуёнчиликка ихтисослаштирилган “Самандар  Тахиатош” маъсулияти  чекланган жамияти фаолияти ҳам мақтовга арзирли. Сайёра Аллаярова раҳбарлик қилиб келаётган жамият 2016 йилда ташкил этилган бўлиб, 36 дона қуён билан иш бошланган. Айни  пайтда қуёнлар сони 3 миллиондан ошиб кетди. Даромад ҳам ёмон эмас, йилига 40 миллион сўмга етмоқда.

      Спикер ўринбосари тадбиркор ва фермерлар билан мулоқот чоғида қандай муаммолар бўлса, уларни депутатлар билан биргаликда бартараф этишга тайёр эканини айтди.

error

Bizni kuzating

Follow by Email
YouTube
YouTube
Telegram