“Ишбилармон аёл – 2020”:
Танловда 14 нафар хотин-қиз ғолиб бўлди

Пойтахтимизда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши билан ҳамкорликда  “Ишбилармон аёл – 2020” кўрик-танловининг Республика босқичини ўтказди. 

Танлов иштирокчилари эркин ва фаровон жамият қуриш, аёлларни ижтимоий-иқтисодий фаоллигини ошириш, уларнинг давлат ва жамият ҳаётидаги ўрни ва мавқеини ошириш, оила институтини мустаҳкамлаш каби йўналишларда мисли кўрилмаган тизимли ишлар ҳаётга татбиқ этилаётганини таъкидладилар. Айниқса, юртимиз иқтисодиётининг таянч устунларидан бири бўлган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришда ҳам масъулиятни ўз зиммасига олишга тайёр хотин-қизларимиз етишиб чиқмоқда.

Ишбилармон аёлларнинг чинакам байрамига айланган мазкур тадбир давомида аёлни, Ватанни, истиқлолни мадҳ этувчи куй ва қўшиқлар садоси остида тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Унда ҳакамлар томонидан ишбилармон аёл мақомига муносиб кўрилган иштирокчилар номи эълон қилиниб, “Замонавий ташаббускор аёл”, “Йилнинг мурувватли ишбилармон аёли”, “Қишлоқни ижтимоий ривожлантиришда фаоллик кўрсатган фермер аёл”, “Инвестицияларни жалб қилишда ташаббус кўрсатган ишбилармон аёл”, “Энг ёш, фаол аёл тадбиркор” каби номинациялар бўйича ҳам ғолиблар аниқланди. Улар  диплом ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан  тақдирланди.

Қайд этиш керакки, тўрт йилдан буён ташкил этиб келинаётган ушбу танловда 8 минг нафар, бу йилги туман, шаҳар ва вилоят босқичларида эса
2 минг нафардан зиёд тадбиркор, ишбилармон ва фермер аёллар ўзларининг ишлаб чиқарган маҳсулотлари билан иштирок этишди. Вилоят босқичида фаол иштирок этиб ғолибликни қўлга киритган 14 нафар тадбиркор ва фермер аёллар мамлакат босқичигача етиб келди.

Азизахон Cайфиддинова

error

Bizni kuzating

Follow by Email
YouTube
YouTube
Telegram