Малакали бухгалтерларнинг маоши оширилди

Президентимизнинг жорий йилнинг 27 октябрида қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Фармони Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳузуридаги фермер хўжаликларига бухгалтерия ҳисоб-китобини юргизиш маркази учун янги имкониятлар эшигини очди.

Фермер хўжаликлари янада ривожланиши учун уларда аввалом бор ҳисоб-китоб тизимини тўғри йўлга қўйиш лозим.  Бу ишларни талаб даражасида олиб бориш учун эса ҳар бир фермер хўжалигида малакали бухгалтерлар бўлиши керак.

Бу борада мулк эгаларига яқиндан кўмак бериш мақсадида фермер хўжаликларига бухгалтерия ҳисоб-китобини юргизиш марказлари ташкил этилган эди. Уларда уч минг нафардан ортиқ бухгалтер хизмат кўрсатиб келаётган эди.

Ўтган йили энг кам иш ҳақи тўлашни базавий миқдорга ўзгариши ана шу бухгалтерларнинг маошини кескин камайиб кетишига сабаб бўлди. Натижада  мингдан ортиқ ҳисобчилар бошқа ишга ўтиб кетди.

Янги фармон билан уларнинг ойлик иш ҳақи икки миллион етти юз мингга етади. Бу эса  бухгалтерларнинг моддий манфаатдорлигини оширади.

https://human.uz/site/inner/7570
error

Bizni kuzating

Follow by Email
YouTube
YouTube
Telegram