Жойларда “Ҳорманг, пахтакорлар” шиори остида тадбирлар ташкил этилмоқда

Юртимиз пахтакорлари машаққатли меҳнати эвазига етиштирилган пахтани йиғиб-териб олиш ишлари жадаллик билан давом этмоқда.
Бу борада теримчилар учун муносиб меҳнат шароити яратилгани, терим пули нархи оширилгани, айниқса илғор теримчиларни рағбатлантириш йўлга қўйилгани қўл келмоқда.

photo_2020-10-20_14-23-08.jpg
photo_2020-10-20_14-23-17.jpg

Астойдил ҳаракат ва тинимсиз меҳнат натижасида қисқа фурсатларда эрта баҳордан етиштирилган ҳосилни беталафот йиғиштириб олиниб, баракали хирмон уюлмоқда. Терим отрядларида бирлашган маҳаллаларнинг уюшмаган аҳолиси, фидойи ёшлар отрядлари, фермер хўжалиги аъзоларидан иборат теримчиларнинг қилган меҳнатлари самарасида кўзланган хирмон анча юксалмоқда.
Айни вақтда пахта далаларида меҳнат қилаётган теримчилар меҳнатини янада рағбатлантириш, иш унумдорлигини оширишда ҳисса қўшиш мақсадида Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши вакиллари “Ҳорманг, пахтакорлар” шиори остида пахта йиғим – терими иштирокчилари ҳолидан хабар олмоқда.
Бу каби учрашувлар ҳозирга қадар Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё вилоятларидаги бир қатор фермер хўжаликлари далаларида бўлиб ўтди. Илғор теримчиларга совғалар тарқатилди.
Юртимиз пахтазорларида терим мавсуми уюшқоқликда давом этмоқда.

http://uza.uz/oz/society/zhoylarda-ormang-pakhtakorlar-shiori-ostida-tadbirlar-tashki-20-10-2020

error

Bizni kuzating

Follow by Email
YouTube
YouTube
Telegram