Саримсоқпиёз ва тўқсонбости сабзавот етиштирувчилар ва экспорт қилувчилар уюшмаси ташкил этилди

Саримсоқпиёз ва тўқсонбости сабзавот етиштирувчилар ва экспорт қилувчилар уюшмаси “Саримсоқпиёз ҳамда тўқсонбости усулида сабзавот маҳсулотларини етиштириш ва экспорт қилишни кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори асосида ташкил этилди.
Уюшма фаолияти экин майдонлари ва аҳоли томорқаларидан оқилона фойдаланиш экспортбоп, жумладан саримсоқпиёз етиштириш ва экспорт қилиш ҳажмларини кўпайтиришни ташкил этишга йўналтирилган. Унинг фаолияти орқали аҳолининг моддий манфаатдорлигини ошириш мўлжалланмоқда.
Уюшманинг молиялаштириш манбалари аъзолик бадаллари, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси, илмий тадқиқотларни олиб бориш учун ажратилган давлат ва халқаро молия институтлари грантлари асосида молиялаштирилади.
Уюшма маҳсулот етиштирувчиларга агрономик тавсиялар бериш, ҳосилларни энг мақбул давлатларга қулай вақтларда экспорт қилишда кўмаклашиш, маҳсулот етиштирувчилар малакасини ошириш билан шуғулланади.
Қайд этиш керакки, Андижон вилоятининг Булоқбоши туманида ташкил этилган Саримсоқпиёз етиштирувчилар ва экспорт қилувчилар уюшмаси 400 гектар майдонда кластер усулида аҳоли хонадонларини бириктириш орқали саримсоқпиёз етиштириш йўлга қўйилган, унинг тажрибаси республиканинг бошқа ҳудуларига ҳам татбиқ этилиши режалаштирилган.

http://uza.uz/oz/society/sarimso-piyez-va-t-sonbosti-sabzavot-etishtiruvchilar-va-eks-16-10-2020

error

Bizni kuzating

Follow by Email
YouTube
YouTube
Telegram