Тожихол опанинг ибрати

Мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантиришга бўлган эътибор имконияти бор одамларни ишлашга ундаб, ҳаракатга келтирмоқда.

Чироқчилик Тожихол Бекмуродова олий маълумотли биолог, 7 нафар фарзанднинг онаси, йигирма йил ўрта мактабда ўқитувчи бўлиб ишлаган, 2013 йилдан “Бекмуродова Тожихол” деҳқон хўжалигининг раҳбари.

У 2013 йилда 1 гектар лалми яйлов ерда деҳқон хўжалиги ташкил қилиб, 0,40 гектарида иссиқхона қурди. Иссиқхонага лимон, мандарин ва апельсин кўчатларини экди. Лалми ерларда анорзор, узумзор, бодомзор боғлари яратиб, бу маҳсулотларни аҳоли дастурхонига тақдим этиб келмоқда. Ушбу боғларнинг орасига сабзавот экинлари, яъни помидор, бодринг, картошка, сабзи, карам ва кўкатлар экиб, маҳаллий бозорларнинг қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан тўкин бўлишига ўз ҳиссасини қўшмоқда.

photo_2020-10-09_08-57-30.jpg

– Мен энди деҳқончилик қилишни бошлаган пайтларимда ҳозирги иссиқхона қурган ер ўрнида фақат қуруқ тепаликлар бор эди. Бу тепаликларни фарзандларим билан биргаликда текислатиб, иссиқхона учун жой тайёрладик. Тепаликка сув чиқмаганлиги туфайли лимонларимизни суғориш учун каналдан мотор билан қувур орқали сув тортиб келдик. Бошида ён атрофимдагилар бу ишни қилишимга ишонишмаганди. Ҳозир қишлоқдошларимнинг аксарияти менга эргашиб иссиқхоналар қуриб, лимон етиштирмоқда, – дейди Тожихол опа.

Бундан ташқари, Т. Бекмуродова деҳқон хўжалиги таркибида чорвачиликни йўлга қўйиб, 70 бош қорамол, 20 бош қўй парваришламоқда.

Айни пайтда деҳқон хўжалигида 11 нафар фуқаро иш билан таъминлаган.

Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, Т.Бекмуродова юқорида кўрсатилган ишларни банклардан ҳеч қандай кредит олмасдан, ўзининг ҳалол меҳнати, пешона тери билан топган маблағлари ҳисобидан амалга оширмоқда.

Тожихол опа сингари меҳнаткаш, тиниб-тинчимас кишилар бор экан, бозорларимиз, дастурхонларимиз ҳамиша қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига тўкин бўлаверади.

Ж. Галаев,Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликларива томорқа ер эгалари кенгаши мутахассиси.

http://uza.uz/oz/society/tozhikhol-opaning-ibrati-09-10-2020

error

Bizni kuzating

Follow by Email
YouTube
YouTube
Telegram