Боғдорчилик ширкатлари фаолиятини тартибга солиш механизми такомиллаштирилади

Боғдорчилик-узумчилик ширкатлари фаолиятини тартибга солиш механизмини янада такомиллаштиришга оид чора-тадбирлар қабул қилинади.

Вазирлар Маҳкамасининг “Боғдорчилик-узумчилик ширкатлари фаолиятини тартибга солиш механизмини янада такомиллаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди.

Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ҳамда Адлия вазирлигининг 2021 йил 1 январгача жамоа боғдорчилиги ва узумчилиги юритиш учун ажратилган ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи ҳамда ушбу ер участкаларида жойлашган бино ва иншоотларига бўлган мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги таклифи маъқулланади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари раҳбарлигида, Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари ва сектор раҳбарларидан иборат мувофиқлаштирувчи комиссия ташкил этилади.
  
Комиссия:

уч ой муддатда республикадаги барча боғдорчилик-узумчилик ширкатлари (кейинги ўринларда ширкат деб аталади) фаолиятини хатловдан ўтказиш ва ўрганиш,  шу жумладан, ерлардан фойдаланиш, ўзбошимчалик билан қурилган бино ва иншоот ёки ўзга кўчмас мулклар ҳамда ширкат ва унинг аъзоларида фойдаланишида бўлган ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказилганлиги, шунингдек ер участкаларини ўзбошимчалик эгаллаб олиш, коммунал тармоқларига уланганлик ва экологик ҳолатларни;

ўтказилган хатлов натижаларига мувофиқ ширкатларнинг ер участкаларини ҳудудларининг истиқболли кенгайиши ва бош режаларига асосан аҳоли пунктига ўтказиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритади.

Белгиланишича, хатлов натижалари асосида ширкатлар ҳудудида ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ва самарасиз фойдаланилаётган ер участкаларни қонун ҳужжатларга мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари томонидан захира ерлар тоифасига олинади.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси билан биргаликда икки ой муддатда боғдорчилик-узумчилик ширкатлари тўғрисидаги низомнинг янги таҳририни, шу жумладан ширкатлар ҳудудида ўзбошимчалик билан қурилган иморатларга нисбатан соддалаштирилган ва шаффоф механизмлар асосида мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритади.

Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси 2020 йилнинг 1 ноябрга қадар ширкатлар ўз фаолиятини амалга оширишда ер муносабатларини тартибга солиш, жумладан, жамоа боғдорчилиги ва узумчилиги юритиш учун ширкатларга муддатли (вақтинча) фойдаланиш учун ер участкаларини берилишини назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Ер кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклиф киритади.

https://kun.uz/news/2020/07/21/bogdorchilik-shirkatlari-faoliyatini-tartibga-solish-mexanizmi-takomillashtiriladi

error

Bizni kuzating

Follow by Email
YouTube
YouTube
Telegram