Мирзаободда янгича иссиқхоналар

“Mirzaobod universal trade cluster” МЧЖга қарашли иссиқхонада 200 нафар хотин-қизларнинг бандлиги таъминланди

O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши Аёлларнинг сиёсий фаоллиги, жамиятдаги ўрни ва мавқеини ошириш бўлими “Mirzaobod universal trade cluster” МЧЖ да меҳнат қилаётган хотин-қизлар ҳузурида бўлди.

Вилоят Кенгаши Аёлларнинг сиёсий фаоллиги, жамиятдаги ўрни ва мавқеини ошириш бўлим мудири Сабоҳат Бабаева пандемия даврида иссиқхонада меҳнат қилаётган хотин-қизларни карантин тартиб-қоидаларига тўлиқ амал қилишлари, бу билан оила аъзоларининг соғлиқларини асрашларига ҳам алоҳида эътибор қаратишлари зарурлигини айтиб ўтди. Ҳар бир аёл меҳнат қилиш, оила бюджетига ҳисса қўшиш баробарида ўзини ва оиласини пандемиядан муҳофаза қилишда нималарга эътибор бериш кераклигини яна бир бор эслатиб ўтди.

Мирзаобод туманида жойлашган “Mirzaobod universal trade cluster” МЧЖга қарашли иссиқхона Жанубий Корея технологияси асосида қурилган. 35 гектарлик майдонда барпо этилган замонавий иссиқхонада айни пайтда 200 дан ортиқ хотин-қизларнинг бандлиги таъминланган. Гидропоника усулида қурилган иссиқхонада ҳозирги кунда бақлажон, булғор қалампири ҳамда қулупнай каби қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирилмоқда. Маҳсулотнинг асосий қисми Россия ва Қозоғистон давлатларига экспорт қилинмоқда.

Иссиқхонадаги иш жараёнлари тўлиқ автоматлаштирилган. Корея Республикасидан олиб келинган замонавий жиҳозлар ҳароратни, ўсимликнинг сув ва озуқага бўлган талабини чуқур таҳлил қилиш имкониятини беради.
Ҳамда минераллар билан бойитилган сув томчилатиш усулида ўсимлик илдизига етказилади.

– Иссиқхонада ишчи-хизматчилар учун барча шарт-шароитлар яратиб берилган,- деди Сайёра Нўмонова.- Ишчи хизматчилар тушлик вақтида иссиқ овқат билан таъминланади. Хотин-қизларни ишга олиб келиш ва уйга олиб бориб қўйиш учун транпорт хизмати ҳам намунали йўлга қўйилган.

Иссиқхонада қулай меҳнат шароитида ишлаётган аёллар ўз оилалари бюджетига ҳисса қўшаётганларидан ва масъулияти чекланган жамият томонидан уларга кўрсатилаётган ғамхўрликлардан чексиз миннатдорликларини яширишмади.

O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши Аёллар қаноти

error

Bizni kuzating

Follow by Email
YouTube
YouTube
Telegram