Ўзбекистон фермерлари кенгашининг раҳбари ўзгарди

Ўзбекистон фермерлари кенгашининг раҳбари ўзгарди

Chop etish Yuklab olish (12 Kb)

Шу муносабат билан, жорий йилнинг 7 август куни Тошкент шаҳридаги “Пойтахт” бизнес марказида Ўзбекистон фермерлари кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди. Мазкур йиғилишда Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчилари У.Исмаилов ва О.Муродов, Ўзбекистон фермерлари кенгашининг Кенгаш аъзолари-Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар фермерлари кенгашлари раҳбарлари, Ўзбекистон фермерлари кенгашининг масъул ходимлари иштирок этишди.

Йиғилишда ташкилий масала кўриб чиқилди. Кенгаш раиси лавозимида ишлаб келаётган Содиқжон Турдиев ўз аризасига асосан Кенгаш раиси вазифасидан озод қилинди ва Кенгаш аъзолигидан чиқарилди. Кенгаш раиси вазифасини бажарувчи этиб Наманган вилоятининг Косонсой туманидан Кенгаш аъзоси этиб ҳисобланган Юсупов Баходир Турсунович сайланди.

Шунингдек, мазкур Кенгаш йиғилишида республика фермерлик ҳаракатининг ўтган даврдаги фаолияти, амалга оширилаётган ишлар, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган истиқболли режалар бўйича фикр алмашилди.

Йиғилиш якунида иштирокчиларнинг фикр-мулоҳазалари тингланиб, уларнинг таклифлари асосида келгусида соҳа бўйича амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар юзасидан тегишли тавсиялар берилди.

 Ўзбекистон Фермерлари кенгаши


Ko'rildi: 12

Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманидаги “Фарадис хирмони” фермер хўжалигида ёш тадбиркор ва фермерларнинг муаммолари, таклиф ва истакларини ўрганишга бағишланган очиқ мулоқот ўтказилди.

O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2013 yil 20 noyabrdagi “2014 yilda meva-sabzavot mahsulotlari, kartoshka, poliz va uzum ishlab chiqarish hamda ulardan foydalanishning istiqbol ko‘rsatkichlari to‘g‘risida”gi 311-sonli qaroriga asosan

Bu yil dehqonu fermerlarimiz mamlakatimiz qishloq xo‘jaligi tarixida ilk bor 7 million 610 ming tonnadan ziyod g‘alla xirmoni uyishdi.