Юқори Чирчиқ туманидаги “Фарадис хирмони” фермер хўжалигида очиқ мулоқот ўтказилди

Юқори Чирчиқ туманидаги “Фарадис хирмони” фермер хўжалигида очиқ мулоқот ўтказилди

Chop etish Yuklab olish (12 Kb)

Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманидаги “Фарадис хирмони” фермер хўжалигида ёш тадбиркор ва фермерларнинг муаммолари, таклиф ва истакларини ўрганишга бағишланган очиқ мулоқот ўтказилди.

ЎзА хабарида айтилишича, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий кенгаши ва Ўзбекистон Фермерлари кенгаши ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, вилоят ҳокимлиги вакиллари, тижорат банклари ходимлари, вилоятда фаолият юритаётган ёш тадбиркорлар ва фермерлар иштирок этди.

Мулоқотда ёш тадбиркор ва фермерларнинг муаммоларини ўрганиш, уларни жойида ҳал этиш, фермер хўжаликлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва уюшмаган ёшларни ҳудудларда ташкил этилган иқтисодий саноат зоналари ҳамда ишлаб чиқариш корхоналарига кенг жалб этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Тадбир доирасида ёш фермер ва тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқарилган озиқ-овқат маҳсулотлари кўргазмаси ташкил этилди.


Ko'rildi: 12

Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманидаги “Фарадис хирмони” фермер хўжалигида ёш тадбиркор ва фермерларнинг муаммолари, таклиф ва истакларини ўрганишга бағишланган очиқ мулоқот ўтказилди.

O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2013 yil 20 noyabrdagi “2014 yilda meva-sabzavot mahsulotlari, kartoshka, poliz va uzum ishlab chiqarish hamda ulardan foydalanishning istiqbol ko‘rsatkichlari to‘g‘risida”gi 311-sonli qaroriga asosan

Bu yil dehqonu fermerlarimiz mamlakatimiz qishloq xo‘jaligi tarixida ilk bor 7 million 610 ming tonnadan ziyod g‘alla xirmoni uyishdi.