O‘zbekiston Respublikasi Qishloq va suv xo‘jaligi vazirligi tizimida

O‘zbekiston Respublikasi Qishloq va suv xo‘jaligi vazirligi tizimida

Chop etish Yuklab olish (12 Kb)

Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 17 январдаги мажлисидаги “2014 йил юқори ўсиш суръатлари билан ривожланиш, барча мавжуд имкониятларни сафарбар этиш, ўзини оқлаган ислоҳотлар стратегиясини изчил давом эттириш йили бўлади” номли маърузасида қайд этилган қоида, хулоса ва кўрсатмалар, белгилаб берилган 2014 йилда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурининг энг муҳим йўналишлари ва 6 та устувор вазифалари вазирлик ва тизимдаги барча корхона, ташкилот ҳамда муассасалар фаолиятида дастуриламал сифатида қабул қилиниб, ҳисобот даврида кўрилган ташкилий чоралар ва амалга оширилган ишлар натижасида бир қатор натижаларга эришилди.

Бунда:
-ялпи қишлоқ хўжалик маҳсулоти ишлаб чиқаришда ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 106,2 фоизлик ўсишга эришилди;
-вазирлик тизимида қиёслама баҳоларда 17,3 млрд. сўмлик саноат маҳсулотлари ва 12 млрд 668,7 млн. сўмлик халқ истеъмоли товарлари ишлаб чиқарилди;
-чораклик лимит доирасида жами 135,1 млрд сўм, (2013 йилга нисбатан ўсиш 123,2%) ҳажмдаги капитал қўйилмалари ўзлаштирилиб, шундан давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 83,66 млрд. сўмлик (152,0%) қурилиш-монтаж ишлари бажарилди;
-Ҳукумат кафолати остида Манзилли дастурлар доирасида вазирлик томонидан 15 та лойиҳа бўйича умумий қиймати 969,35 млн. АҚШ доллари бўлган хорижий инвестиция лойиҳалари амалга оширилмоқда. Шундан ҳисобот даврига белгиланган маблағлар 100,0 фоиз ўзлаштирилди;
-“Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш давлат дастури” бўйича мелиоратив объектларни реконструкция қилиш ва қуриш, таъмирлаш ва тиклаш тадбирлари ҳамда мелиоратив техникаларни харид қилишда ҳисобот даврига белгиланган прогноз кўрсаткичлари 100,0 фоиз бажарилди.;
-маҳаллийлаштириш дастурига асосан тизимдаги корхоналар томонидан 9 та лойиҳа бўйича 2 млрд. 160,1 млн. сўмлик, (197,4 %) маҳсулот ишлаб чиқарилди;
- халқаро саноат ярмаркаси ва кооперация биржасида тизимдаги сув хўжалиги эксплуатация ташкилотлари томонидан маҳсулот харид қилиш бўйича 47,1 млрд. сўмлик 353 та шартномалар тузилиб, уларга асосан биринчи чоракка белгиланган жами 9 млрд. 458,2 млн. сўмлик, 100,0 % маҳсулот харид қилинди;
-ҳисобот даврида тизимдаги корхона ва ташкилотлар томонидан касаначилик асосида жами 9 та (прогнозга нисбатан 112,5%) янгидан иш ўринлари яратилди;
-2014 йилнинг 1 апрель ҳолатига 6580 та (йиллик режага нисбатан 34,4%) фермер хўжаликларида кўп тармоқли фаолиятни йўлга қўйиш мақсадида қўшимча ишлаб чиқариш соҳаларини ташкил этиш бўйича лойиҳалар амалга оширилди, натижада қишлоқ жойларда 21,9 мингта янги иш ўринлари яратилди;
-жорий йилнинг 1 апрель ҳолатига сабзавот маҳсулотлари ишлаб чиқариш барча тоифадаги хўжаликларда 43 минг 372 тоннани, ўсиш суръати ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 110,8 фоизни ташкил этди. Шундан, фермер хўжаликларида 7 минг 330 тонна (ўсиш 105,6%), деҳқон хўжаликларида 30 минг 370 тонна (108,3%), қишлоқ хўжалик корхоналарида 6 минг 32 тонна (134,8%) сабзавот маҳсулотлари ишлаб чиқарилди;
-мамлакатимизда фаолият юритаётган шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида чорва моллари бош сонини кўпайтиришни рағбатлантириш, сервис хизматларида сифат даражасини янада ошириш ҳамда чорвачиликнинг мустаҳкам озуқа базасини яратиш ҳисобига унинг маҳсулдорлигини янада ошириш юзасидан амалга оширилаётган саъйи-ҳаракатлар ва амалий чоралар самарасида барча тоифа хўжаликларида йирик шохли қорамоллар бош сони 2013 йилнинг тегишли даврига нисбатан 4,0 фоизга кўпайиб, уларнинг умумий сони 10602,8 минг бошга етди: бунда сигирлар 2,1 фоизга; қўй ва эчкилар 3,2 фоизга ва барча турдаги паррандалар бош сони 9,3 фоизга кўпайди.
-натижада маҳсулот етиштириш ҳажмлари кўпайиб, тирик вазнда гўшт ишлаб чиқариш 2013 йилга нисбатан 106,0 фоизга, сут 106,7 фоизга, тухум 113,5 фоизга ошди;
-мавжуд 1492 та Сув истеъмолчилари уюшмалари томонидан сувдан фойдаланувчиларга 17,4 млрд сўмлик хизмат кўрсатилди;
-Чораклик режанинг 101,0 фоизи ҳажмида ёки 4847,0 км километр узунликда хўжаликлараро суғориш тармоқлари тозаланиб, 5188 дона (102%) гидротехник иншоот ва 5137 дона гидропост таъмирланди, фермер хўжаликларининг ички суғориш тармоқларидаги 24007 дона (102,0%) сув олиш қулоқлари жиҳозланди.;
-ҳисобот даврида 1187 дона ёки режага нисбатан 100,4% давлат насос агрегатлари, 677 дона (100,1%) суғориш қудуқлари (скважиналар) ҳамда 694 дона (100,0%) ички хўжалик насос агрегатлари таъмирланди;
-вазирлик тасарруфидаги сув хўжалиги ташкилотларида 1202,8 млн кВт/соат электр энергияси сарфланиб, 31,5 млн кВт/соат электр энергияси иқтисод қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-2125-сонли қарорини ижросини таъминлаш бўйича Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази ижро аппаратининг янгиланган таркиби ишлаб чиқилди ва тасдиқланди ҳамда ижро аппарати ходимлари ва илмий марказ тизимига кирувчи илмий-тадқиқот муассасалари раҳбар ва илмий ходимларини атттестациядан ўтказилди.
Агросаноат илм-фанини янада ривожлантиришга қаратилган илмий изланишлар кўлами ва уларнинг натижадорлигига жиддий эътибор қаратилмоқда. Ҳисобот даврида фундаментал ва илмий-техник дастурлар доирасида амалга оширилаётган изланишлар натижалари бўйича маҳаллий нашрларда 124 та, хорижий давлатлар нашрларида 16 та илмий мақолалар ва 5 та дарслик, 31 та ўқув қўлланмалар, шунингдек, халқаро илмий анжуманларда 25 та, республика миқёсидаги илмий анжуманларда 69 та маърузалар қилиниб илмий тезислар чоп этилди.
Ахборот хизмати


Ko'rildi: 12

Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманидаги “Фарадис хирмони” фермер хўжалигида ёш тадбиркор ва фермерларнинг муаммолари, таклиф ва истакларини ўрганишга бағишланган очиқ мулоқот ўтказилди.

O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2013 yil 20 noyabrdagi “2014 yilda meva-sabzavot mahsulotlari, kartoshka, poliz va uzum ishlab chiqarish hamda ulardan foydalanishning istiqbol ko‘rsatkichlari to‘g‘risida”gi 311-sonli qaroriga asosan

Bu yil dehqonu fermerlarimiz mamlakatimiz qishloq xo‘jaligi tarixida ilk bor 7 million 610 ming tonnadan ziyod g‘alla xirmoni uyishdi.