Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев «2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари ҳамда 2020-2021 йилларга бюджет мўлжаллари тўғрисида»ги қарорни имзолади.

Унда фермер хўжаликларига бухгалтерия ҳисобини юритиш бўйича хизмат кўрсатиш учун махсус дастурий маҳсулот ҳақидаги банд бор.

«Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ва “Солиқ хизмати” ДУК билан биргаликда 2019 йил 1 апрелга қадар фермер хўжаликларига бухгалтерия ҳисобини юритиш бўйича хизмат кўрсатиш учун махсус дастурий маҳсулотни ишлаб чиқсин ва жорий этсин;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги дастурий маҳсулотни ишлаб чиқиш ва жорий этиш, фермер хўжаликларининг бухгалтерия ҳисобини юритиш ва ҳисоботлар тузиш харажатлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан белгиланган тартибда молиялаштирилишини таъминласин», дейилади қарордаhttps://kun.uz/news/2018/12/28/fermer-xojaliklariga-buxgalteriya-hisobini-yuritish-boyicha-maxsus-dasturiy-mahsulot-yaratiladi