photo5213028036423822166.jpg
 
Унда турли вилоятларда фаолият юритаётган 120 ортиқ ер эгаси “Илғор фермер” кўкрак нишони соҳиби бўлди. Улардан бири – Сурхондарё вилояти Денов туманидаги “Мустафоева Обод” фермер хўжалиги раҳбари Зулхумор Оқбўтаева:
 
photo5213028036423822163.jpg– Иқтисодчи бўлганим учун фермер бўлиш орқали ҳам ўз оиламнинг, ҳам қишлоғимиз аҳлини молиявий аҳволини яхшилаш мумкин эканини англаб етдим, – дейди З.Оқбўтаева. – Мана 12 йилдан буён шу соҳада меҳнат қилиб, кам бўлмадик. Қишлоғимиздаги 10 нафар инсонни доимий бандлигини таъминладик. Ҳар йили пахта, ғалла, асал етиштиряпмиз. 20 ортиқ қорамолни бўрдоқига, 100 ортиқ паррандани боқиб, бозорларга гўшт етказиб берамиз. Келгусида боғдорчилик ва иссиқхонада маҳсулот етиштиришни йўлга қўймоқчимиз.
 
Ўзбекистон фермерлар, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан 68 нафар намунали томорқачига ҳам кўкрак нишонлари топширилди.
 
– Уч фарзандим билан 15 сотих ер майдонида меҳнат қиламиз, – дейди Навоий вилояти Нурота туманида яшовчи Дилфуза Саидова. – Унинг тўрт сотихида иссиқхона қилганмиз. Йилига икки марта помидор ва бодринг экиб, ҳосил оламиз. Шунингдек, гўшт йўналишида 100 паррандамиз бор. Қолган ерларга уларга озуқа бўлиши учун маккажўхори ва буғдой экиб, ҳосил оламиз. Бундай мукофотга лойиқ топишади деб ҳеч ҳам уйламагандим. Уй бекалари ҳам кўкрак нишони билан тақдирланиши, жуда қувончли, албатта.photo5213028036423822165.jpg
 
– Мен эса “Меҳнаткаш деҳқон” кўкрак нишони билан тақдирландим, – дейди қувонч билан Наманган тумани Янгиқўрғон туманида яшовчи Муҳаммадрасул Абдумуталов. – Аслида узоқ йиллардан буён ўз еримда меҳнат қилиб, моддий манфаатдорлик кўрсам-да, давлатимиз томонидан мукофот олиш тушимга ҳам киргани йўқ. Мана меҳнат қилган инсон кам бўлмас экан. Жорий йилда томорқада яратилган иссиқхонадаги лимондан 15 миллион, помидор ва бодрингдан 12 миллион, очиқ даладан 9 миллион соф фойда кўрдим. Яна бу мукофот. Қувончимни чекки йўқ. Келгуси йилда янада кўпроқ меҳнат қиламан.
 
Қайд этиш жоизки, бу йўналишда ўттизга яқин юртдошимиз тақдирланди.
 
Келгусида анъанавий тарзда ҳар йили ушбу кўкрак нишонлари қишлоқ хўжалиги ходимлари куни арафасида яъни декабрь ойининг иккинчи якшанба кунига қадар муносиб эгаларига топширилади.