Туробовлар хонадонида айни кунларда хонаки ва манзарали гулларнинг 200 дан зиёд тури парваришланмоқда. Томорқада киви, банан, фудик (қора ёнғоқ), япон беҳиси, малинанинг учта  тури, қизил ва қора сморадина, қора маймунжон каби 20 дан зиёд турли мева кўчатлари етиштирилмоқда.

Миришкор цитрус меваларни маҳаллий шароитга мослаштирди. Айни пайтда  япон беҳисининг 15 тупидаги шиғил хосил пишиб-етилди.

.mahalladosh.uz