Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳузуридаги Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида“ги қарори деҳқонларнинг меҳнатини рағбатлантириш, уларга иқтисодий кўмак беришга хизмат қилувчи муҳим ҳужжат бўлди. Чунки бу билан Жамғарма юридик шахс сифатида ўтказилиб, тўлақонли иш бошлади. Шунингдек, айни пайтда Жамғарманинг марказий аппарати ва вилоятлардаги вакиллиги шакллантирилмоқда.

Бу ҳақда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан ташкил этилган тадбирда айтиб ўтилди.

Жамғарманинг асосий вазифаларидан бири томорқа ер эгаларига агротехника ва ветеринария билан боғлиқ комплекс хизмат кўрсатиш тизимини йўлга қўйиш, хонадонларда томорқа маданиятини шакллантириш орқали томорқани ривожлантириш, олинаётган даромадни 2 баробарга оширишдир.

 

.xs.uz