Мамлакатимизда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва унинг рақобатбардошлигини ошириш орқали аҳолининг 60 фоизидан ортиқ қисми яшаётган қишлоқларнинг фаровонлик даражасини юксалтиришда муҳим омил бўлмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг  2019 йил 9 январдаги “Фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналри ер майдонларини мақбуллаштириш ҳамда қишлоқ хўжалиги экин ерларидан самарали фойдаланишга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан фермер хўжаликларининг ер майдонлари мақбуллаштирилди. Натижада 77,5 мингдан зиёд фермер хўжалиги фаолияти таъминланди.

2018 йилнинг 28 февралида “Пахта хомашёси ва бошоқли дон етиштиришни молиялаштириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорга асосан фермер хўжаликларига имтиёзлар берилди. Тупроқ унумдорлиги паст ва охирги 3 йил мобайнида ҳосилдорлик гектарига 15 центнергача бўлган ерларда пахта хомашёсига давлат буюртмасини жойлаштирмаслик, насос агрегатлари томонидан истеъмол қилинадиган электр энергия қиймати давлат бюжетидан тўлаб берилиши, пахта ва ғалла харид нархларини қарийиб 3 бароварга ошгани шулар сирасидандир.

Жорий йилдан эса томчилатиб суғоришни жорий этган пахтакор фермер ва бошқа хўжаликларга бюджет маблағлари ҳисобидан ҳар гектарига 8 миллион сўмдан субсидия берилишни бошлади. Вазирлар Маҳкамасининг ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан пахта хомашёси ишлаб чиқарувчиларига томчилатиб суғориш тизимларини қуриш, реконструкция қилиш ва уларнинг бутловчи қисмларини сотиб олиш учун тижорат банклари томонидан белгиланаган фоиз ставкасидан бир гектарга 20 млн.сўмдан ошмайдиган қисмининг 10 фоизли пункти миқдорида қоплаб берилди. Сув  таъминоти оғир жойларга 2922 та Кенгаш ҳузуридаги жамғарма маблағлари 9,1 млрд маблағи ҳисобидан артезиан қудуқлари қазиб берилди.  Ҳозирда жамғарма 12 мингдан зиёд деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига иссиқхоналар кўриш, мевали дарахт кўчатлари экиш, парранда ва бошқа соҳалар учун имтиёзли (7 фоизли) кредитлар ажратди.
Қайд этиш жоизки, 246 млрд.сўм маблағ босқичма-босқич фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари ҳамда “Томорқа хизмати” МЧЖларни қўллаб-қувватлаш учун ажратилди.