Кеча 10 август куни OzLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши томонидан вилоят Касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси мажлислар залида Сурхондарё вилояти фермер, деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгалари Кенгаши билан ҳамкорликда “Оилавий тадбиркорлар ва фермерларга имтиёзлар янада кўпайди” мавзусида очиқ мулоқот бўлиб ўтди.


Тадбирда OzLiDeP Сурхондарё вилояти шаҳар ва туманлар Кенгаши аппарат раҳбарлари, маҳаллий Кенгаш депутатлари, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгалари ва Сурхондарё вилояти Кенгаши ходимлари, Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларини мувофиқлаштириш вилоят Кенгаши ходимлари, Марказий банк вилоят бош бошқармаси ходимлари, тадбиркорлар ва фермерлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Ўзаро амалий руҳда бўлиб ўтган мулоқот давомида Президентимиз томонидан имзоланган “Ҳар бир оила-тадбиркор” Дастурининг мазмун-моҳияти ва дастур ижроси юзасидан барча тижорат банклари томонидан кичик бизнес ва оилавий тадбиркорлик соҳасини қўллаб-қувватлаш ва улар сонини кўпайтириш бўйича ажратилган кредитлар ҳамда уларни олиш тартиблари тўғрисида маълумот берилди.
Шунингдек, тадбир давомида муҳокама этилган масалалар юзасидан фермерлар ва оилавий тадбиркорларлик вакиллари ўз фикр ва мулоҳозаларини билдириб ўтишди.
Мулоқот сўнгида партия электорати бўлган фермерлар ва шаҳсий томорқа ер эгалари учун ажратилган имтиёзли кредитлардан самарали фойдаланишни йўлга қўйиш орқали оилавий тадбиркорлик ва фермерлик соҳасини янада ривожлантириш бўйича келгуси вазифалар белгилаб олинди.

.facebook.com