Ўзбекистон - Осиё ва Яқин Шарқ мамлакатлари орасида иссиқхона маҳсулотларини экспорт қилишнинг ўсиш суръатлари бўйича етакчи

Ўзбекистон Осиё ва Яқин Шарқ мамлакатлари орасида иссиқхона маҳсулотларини экспорт қилишдан келадиган даромадларнинг ўсиши бўйича етакчига айланди. 2018 йил якунларига кўра, мамлакат 100 миллион долларлик ёпиқ грунт маҳсулотларини ташқи бозорларга сотишга эришган.

Бу ҳақда БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотининг (ФАО) инвеститсия бўлими иқтисодчиси Андрей Ярмак Украинанинг Днепрда  шаҳрида бўлиб ўтаётган "Украинанинг иссиқхона бизнеси - 2019" биринчи халқаро конференциясидаги нутқида айтиб ўтди.

“Бугунги кунда, Ўзбекистон иқлими сезиларли даражада яхшироқ бўлса-да иссиқхона маҳсулотларини айтайлик, Польшага қараганда камроқ экспорт қилмоқда. Бу келажакда Ўзбекистон экспорт ҳажмини ошириш учун катта салоҳиятга эга эканлигидан далолат беради”, - такидлади ФАО иқтисодчиси.

Ўз навбатида, ушбу минтақада Эрон ва Туркия давлатлари иссиқхона маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича етакчи ҳисобланади, ўтган йил натижаларига кўра икки давлатнинг ҳар бири тахминан 500 миллион долларлик экспорт қилган.

Бироқ, Андрей Ярмакнинг айтишича оҳирги вақтларда Туркия экспорт ўсишининг салбий динамикаси кузатилмоқда.

Манба: https://east-fruit.com/article/uzbekistan-lider-po-tempam-rosta-eksporta-teplichnoy-produktsii-sredi-stran-azii-i-blizhnego-vostoka