Ўз касбининг фидойиси ва устаси бўлган асл деҳқонлар юрти эканимиз билан ҳар қанча фаҳрлансак, Сизларга ҳар қанча таҳсин ва тасаннолар айтсак арзийди.

Ш.Мирзиёев

Биз ҳам зарбдор 40 кунликка қўшиламиз.

Муҳтарам юртбошимиз 2019 йил 16 июл куни Сирдарё вилоятидаги ташрифлари чоғида пахта далаларида бўлиб, ғўза ривожи билан яқиндан танишган ҳолда, фермерларга берган маслаҳатлари биз – Тошкент вилояти Пскент туманидаги “Хожиев Довутбек” фермер хўжалиги ишчи, ходимларини хам рухлантирди.

Мен раҳбарлик қилаётган фермер хўжалигида 145 гектарга пахта экканмиз. Жамоамизда доимий 50 киши ва мавсумий 100 киши ишлайди.

Президентимиз ташрифларидан рухланган Сирдарёлик пахтачилик фермер хўжаликлари ҳамда кластер ишчи ва ходимлари мамлакатимизнинг миришкор ва фермер ва деҳқонларига қарата мурожаатнома қабул қилганлиги, бизнинг жамоамиз ишчи ходимларини ҳам рухлантириб юборди. Хўжалигимизда мавжуд 145 гектар ер майдонига пахта экканмиз. Бугунги долзарб кунларда ғўза парваришига бераётгани эьтиборимизни янада сифатли этиб ташкил этишга бел боғладик.

Далада ғўза парваришини тўғри ташкил этиш, ғўза парваришидаги агротехника омилларини ўз вақтида бажариш, мутахассислар билан мўл ҳосил олиш йўлларини яна бир бор маслаҳатлашиб олдик.

Бизнинг фермер хўжалигимиз учун ҳам бу йилги мавсум пахтачиликда мўл ҳосил етиштириш учун қулай келди. Боз устига давлатимиз томонидан барча шароитлар яратиб берилаётган кучимизга куч, ғайратимизга ғайрат қўшмоқда.

Қолаверса пахтанинг харид нархи оширилгани, туманимиз масъуллари томонидан минерал ўғитларни, ёқилғи-мойлаш махсулотларини ўз вақтида етказиб берилиши хам биз учун мухим аҳамият касб этмоқда.

Кўп йиллик тажрибамга таянган ҳолда, қуйидагиларни ўртоқлашмоқчиман – “Июл-август ойлари ғўза айни ривожланадиган, деҳқончасига айтганда, ғўза кечаю-кундуз кучга кирадиган, ҳосил тўплайдиган энг долзарб палла, бу даврда ўз вақтида агротехника сифатли амалга оширилиши жуда зарурлигини яхши билишимиз керак”.

Бизнинг жамоамиз ҳам ғўза парвариши ва юқори ҳосил олиш учун Сирдарёлик ҳамкасбларимиз ташаббусига қўшилган ҳолда, зарбдор 40 кунлик эълон қиламиз ва ҳосилдорликни 35-40 центнердан оширишни ўз олдимизга мақсад қилиб қўйганмиз.

Хожиева Сайёра

Пскент тумани, “Хожиев Довутбек” фермер хўжалиги раҳбари

Хайдар Ташмуродов

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши бўлим бошлиғи.