Танишинг “Илғор фермер” кўкрак нишонига номзод

Илғор фермер-маҳалла фахри.

 

Вилоят кенгашида кўп йиллар фаолият юритганим учун, жуда кўп илғор фермерлар фаолияти билан танишман. Уларнинг илғор тажрибалари тумандаги фермер хўжаликларда тарғибот ишларини ҳам олиб борамиз. Уларни тажрибаларини оммалаштириш учун семинарлар ташкил этган ҳолда, соҳанинг муаммоли масалаларини ҳам ўрганамиз.

Б.Самадов - фаолиятидан фото лавхалар

 

Бугун биз ҳамкасбим билан Пскент туманидаги “Самад Мажидов” фермер хўжалиги раҳбари Бахтиёр Самадов фаолиятини илғор томонлари билан ўртоқлашмоқчимиз. Фермер хўжалик Чорвачилик, асаларичилик, боғдорчилик ва узумчиликка ихтисослашган бўлиб, 25 гектар ер майдонида ўз фаолиятини ташкил этаган.

Фермер хўжалик 10 йилдирки фаолият юритар экан, ҳар йилги режасидан катта ҳосил олиб келади. Бахтиёр ака ўз мувафақятларини, ўз касбини севгани, доимий илғор тажрибаларни ўрганишга интилганлиги ва уларни ўзининг фермер хўжалигида қўллаб, ҳосилдорлигини оширганлиги тўғрисида тўлқинланиб гапирди.

Зотли чорва молларини танлаб, худудга мослаштириш учун жуда кўп нарсани ўрганиш, уларни боқиш тизимини мослаштириш катта меҳнат ва эътибор талаб этишига тўхталиш билан бирга, асаларичиликни даромад манбаларидан бири эканлигига ҳам тўхталди. “Ҳамма ютуқларни асосида меҳнат ва яна меҳнат ётади”-дейди Бахтиёр Самадов. Шунингдек чорвачилик, асаларичилик, боғдорчилик ва узумчиликишларини ташкил этишда, серҳосил бўлишида маҳалладошларидан ҳам миннатдорлигини билдирди. Агар уларнинг фермер хўжаликда меҳнатларини ҳисобга олмасам, мен ҳеч қачон бундай юқори натижаларга  эришмаган бўлар эдим. Бахтиёр ака Самадов  маҳалла билан жуда аҳиллигидан рухланиб, маҳалладошларининг фермер хўжалик фаолиятига эътиборлиги, мавсумий ишларда уларга таяниши тўғрисида ҳам тўхталди.

Маҳалла оқсоқоли ва фаоллари билан суҳбатлашганимизда фермер хўжалаик раҳбарининг, маҳалла билан ҳамнафаслиги, керак бўлган ҳолларда маҳалла муаммоларини ечишда, вақтинча қийналиб қолган маҳаллдошларига беғараз ёрдам кўрсатиши билан ҳам эътиборлиги ўғрисида сўзладилар.

Фермер хўжалик раҳбари ўз билими ва тажрибаларини тумандаги ёш фермерлар билан ҳам ўртоқлашиб боради. Уларни мувафақиятга эришишлари учун нималарга эътибор қаратишлари билан бир қаторда, кўптармоқли фермер хўжаликка ўтиш, унинг ютуқлари тўғрисида ҳам маслаҳатлар бериб боради. Суҳбатимиз давомида Илғор фермер Б.Самадов маҳалладошлари орасида катта обрў-эътиборга эга бўлиш билан бир қаторда, у маҳаллани фахри эканлигини ҳам англадик.   

 

 

 

М.Усманова

А.Сайфиддинова