Илм фансиз қишлоқ хўжалигини ривожлантириб бўлмайди”

Ш.М.Мирзиёев

 

Ҳамкорлик самарали натижалар гарови.

 

Яқинда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши марказий аппаратида “очиқ эшиклар куни” ўтказилди. Унда Тошкент давлат аграр университети магистрлари Кенгашни фаолияти билан яқиндан танишиш мақсадида, Кенгашга ташриф буюришди ҳар бир бўлим фаолияти юзасидан уларнинг вазифалари, жойларда ислоҳотларни бориши фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари билан олиб борилаётган ишлар билан қизиқишди. Хсусан бугунги кунда томорқа ер эгалари билан олиб борилаётган ишлар, томорқанинг бир қарич ер майдони ҳам экилмасдан қолмаслиги, томорқа ерларидан Самарали фойдаланиш масалаларига катта эътибор қаратилди.

Магистрантлар “Очиқ эшиклар куни” режасидаги ҳар бир бўлим фаолияти билан танишиб бўлгач, Мажлислар залида магистрлар ва кенгаш раҳбар мутахасислари иштириокида ДАВРА СУҲБАТИ ўтказилди.

Давра суҳбатида Тошкент давлат аграр университети номидан, университет ректори, академик Б.Сулаймонов ва Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси А.Хаитовлар имзолаган Ҳамкорлик шартнома бандларига ва бу бандларни бажарилишига алоҳида тўхталинди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 майдаги Тошкент давлат аграр университетида олий маълумотли кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3704 сонли қарори, ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим Вазирлигининг 2018 йил 14- майдаги 426-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида  Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ўртасида илмий-тадқиқотларни биргаликда ишлашни ўтказиш илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш талабларни ишлаб чиқариш диплом олди амалиётларни кенгаш тизимидан ўтишни бакалавр дипломи ва магистр дисертацияларига раҳбарлик қилиш ишларини биргаликда ташкил этиш масалаларига жиддий эътибор қаратилди Шунингдек, битирувчи бакалавр ва магистрларни мутахассислиги  йўналиши бўйича иш билан таъминлаш масалаларига ҳам алоҳида тўхталинди.

Давра суҳбатида кенгашнинг бўлим бошлиқлари (С.Хатамов, О.Сафаров) ва масъул мутахасислари (В.Латипов, Х.Ғиёсов, Ч.Қодиров, Д.Мўминходжаев, Д.Мирзакаримов, С.Рўзибоев, М.Турдиев, А.Ибрагимов) иштирок этдилар ва фаол қатнашдилар.

Давра суҳбатида Тошкент давлат аграр университети қуйидаги магистрантлари Элбобоев Абдуғани, Орипов Сардор, Торениязов Тиловмурот, Хуррамов Ойбек, Ўлмасов Ихтиёр, Абдуллаев Б, Тоштемиров Илҳом, Мардонов Фозилбек, Ёқубов Хусрав, Матёқубов Мақсад, Абдуалимов Мақсуд, Камалов Ҳабибулло, жуда фаол қатнашдилар.

Ҳамкорликни асосий мақсади ҳам фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқий ва қонуний ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан бир вақтда, самарали фаолият юритаётган  фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини рағбатлантириш, уларнинг фаолиятидаги камчиликларга йўл қўяётган ер эгаларига нисбатан жамоатчилик йўли билан таъсир чораларини кўриш, умуман олганда ҳар бир қарич ердан самарали фойдаланиш бўйича деҳқончилик маданиятини ривожлантиришнинг давр талаби эканлигини тушинтириш асосида жойларда ишларни ташкил этишдир.

 

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари

ва томорқа ер эгалари кенгаши

Ҳ.Ташмурадов, В.Латипов, М.Турдиев