Косон туманида 2019 йил ҳосили учун 567 та фермер хўжаликлари томонидан 18100 гектар майдонда бошоқли дон экинлари парваришланиб давлат эҳтиёжлари учун ўртача 27.7 ц/га дан 50198 тонна дон етиштириш режалаштирилган.

Туманда жорий йилда бошоқли дон экинларини нес-нобуд қилмасдан йиғиб олиш учун 77 та комбайн сафарбар қилиниб, ҳар бирига 5 тадан юк автомашиналари бириктирилди.

2019 йил 17 июнь куни туман ғаллакорлари томонидан 10 иш кунида давлатга дон сотиш шартномавий режаси Қашқадарё вилоятида биринчилардан бўлиб бажарилди.

Тумандаги «Майдаёбу», «Сурхон», «Гулистон», «Қўнғиртоғ», «Жарқум», «Шарқ Юлдузи» маҳаллалари ҳудудларидаги фермер хўжаликлари юқори ҳосилдорликка эришдилар.

Жумладан,«Дилбек Дилмуродов» фермер хўжалиги шартномавий режадаги 249.4 тонна ўрнига 514.4 тонна ёки шартномавий режа 206.3 фоизга, «Тоғаев Анвар» фермер хўжалиги шартномавий режадаги 261.3 тонна ўрнига 272 тонна ёки шартномавий режани 105 фоизга, «Шерхон Ахмед»  фермер хўжалиги шартномавий режадаги 222.9 тонна ўрнига 268.8 тонна ёки шартномавий режани 120.6 фоизга бажарди.

Косон туман фермер хўжаликлари томонидан режага қўшимча яна  5 минг тонна ғалла йиғиб олиш режалаштирилган.

Бардошбек САМАД ўғли тайёрлади.

https://kun.uz/news/2019/06/17/koson-tumani-galla-rejasini-birinchilardan-bolib-bajardi-foto