Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият юритувчи деҳқон-фермер хўжаликларига сифатли агрокимёвий хизматни кўрсатиш ҳосилдорлик ва деҳқонлар ва фермерларнинг даромад кўришида муҳим ўрин тутади. 

Хўш, бу борада Ўзбекистонда қандай ишлар амалиётга оширилмоқда? Деҳқон-фермерларга қандай сервис хизматлар кўрсатилмоқда? “Ўзагрокимёҳимоя” АЖ тизимидаги Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар «Агрокимёҳимоя» ташкилотлари томонидан фермер-деҳқон хўжаликлари ҳамда шаҳсий томорқа ер эгаларига кўрсатилаётган сервис хизматлари сифати ва самарадорлигини оширишда қандай фаолият кўрсатмоқда? Миллий матбуот марказида ташкил этилган матбуот анжумани шу ҳақда бўлди, деб хабар қилмоқда Kun.uz мухбири.

Даставвал «Ўзагрокимёҳимоя» АЖ тизимидаги ташкилотлар, улар зиммасига юклатилган вазифалар, деҳқон-фермер хўжаликлари ва шахсий томорқа эгаларига кўрсатилаётган агрокимёвий хизматлар ҳамда эришилган ютуқлар тўғрисида батафсил маълумот берилди.

Унга кўра, ғалла ва пахта майдонларида кузатув-назорат ишларини амалга ошириш учун 1042 нафар агроном-энтомологлар фаолият кўрсатмоқда. Жорий йилнинг январь-май ойлари давомида 2019 йил ҳосили учун ғалла ва пахта экинлари учун соф ҳода 278,0 минг тонна азотли, 76,0 минг тонна фосфорли ва 11,5 минг тонна калийли минерал ўғитлар етказиб берилди.

«Бошоқли дон экин майдонларида бир йиллик икки паллали бегона ўтларга қарши 1044,0 минг гектарда, бошоқли бегона ўтларга қарши 591,0 минг гектарда гербицидлар, занг ва бошқа касалликларини ривожланишини ва тарқалишини олдини олиш учун асосан профилактика мақсадида 2 миллион 226 минг гектарда (такрорий ишловлар билан) фунгицид препаратлари, зараркунандаларга қарши профилактика мақсадида 950 минг гектарда биологик усулда ва 1180,0 минг гектарда инсектицидлар билан кимёвий усулда ишловлар ўтказилди», - дея маълум қилди АЖ бошқаруви раиси биринчи ўринбосари Хўжамберген Бекбергенов.

Унинг айтишича, ғўза майдонларида шира-трипсларга қарши 1152 минг гектарда биологик ва 63,0 минг гектарда кимёвий ишловлар ўтказилди. Ўргимчакканага қарши 35,0 минг гектарда биологик, 206,0 минг гектарда ИСО қайнатмаси билан ишловлар ўтказилди. Тунлам қуртларига қарши 766,0 минг гектарда биологик ва 9,5 минг гектарда кимёвий ишловлар амалга оширилган. 

Шунингдек, жорий  йилда мевали боғларда  142 минг гектар ва токзорларда 75 минг гектарда  фунгицидлар ёрдамида профлактик кимёвий  ишловлар ўтказилди. 
Бугунги кунда мевали боғларнинг заракунандаларига қарши кимёвий  90,0 минг гектар, биологик 11,5 минг гектар ҳамда касалликларга қарши 80,0 минг гектар,  шунингдек токзорларда 36,0 минг гектар, картошкада 17,3 минг гектар, полиз экинларида 11,0 минг гектар,  сабзавотда 45,0 минг гектар  ҳамда бегона ўтларга қарши 40,0 минг гектар майдонда кимёвий ишловлар ўтказилиб, кузатув ва дала назорат ишлари олиб борилмоқда.