Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига раҳбарлар сайланди

 
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг видео мулоқот тарзида ўтказилган III конференцияси иштирокчилари бу вазифани ўзаро маслаҳатлашган ҳолда бажардилар. Унда ҳудудлардан мингга яқин вакиллар ва турли ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди.
 
911094b9-8190-4349-aa50-a52fdcc5e388.jpg
 
Ҳозирга қадар Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси вазифасини бажариб келган Хаитов Актам Ахмадович раис лавозимига сайланди.
 
cd45cb89-633d-43bf-a994-a0138c791bf5.jpg
 
Раиснинг биринчи ўринбосари этиб Пўлатов Жаҳонгир Бахтиёрович сайланди.
 
3bdde70b-37c8-4ef3-88fb-2ba26dab105f.jpg
 
Раис ўринбосари этиб Набижанов Фарҳод Исроилович сайланди.
 
815171ac-d213-434d-a0d9-3d39c8054715.jpg
 
Раис ўринбосари этиб Кушанов Фахриддин Неъматуллаевич сайланди.
 
Шунингдек, ҳозирга қадар вилоят кенгашларида вазифасини бажарувчи бўлиб фаолият юритиб келаётган раисларнинг ҳаммаси овоз бериш йўли билан ўз вазифасига сайланди. Энди уларга нисбатан вазифасини бажарувчи ибораси қўлланмайди.
 
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг видео мулоқот тарзида ўтказилган III конференциясида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси Вахабов Аброл Жаббарович иштирок этди.
 

http://uza.uz/oz/society/zbekiston-fermer-de-on-kh-zhaliklari-va-tomor-a-er-egalari-k-25-05-2019

Сайёра Шоева, ЎзА