Томорқадан фойдаланишда дронлар ёрдамга шай

Томорқадан фойдаланишда дронлар ёрдамга шай

 
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши эндиликда томорқаларни ва фермерларни экин майдонларини дронлар ёрдамида мониторинг қилади.
 
Бунда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 октябрдаги “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори муҳим аҳамият касб этмоқда. 
 
Унда кенгаш, тегишли вазирлик ва идоралар ҳамда маҳаллий ҳокимликлар қишлоқ хўжалиги экинларининг тўлиқ ва сифатли экилишини, агротехник тадбирларнинг ўз вақтида амалга оширилишини замонавий ўлчов воситалари, жумладан, учувчисиз учиш аппаратларидан (дронлардан) фойдаланган ҳолда доимий мониторинг қилиб бориш белгиланган эди.
 
– Айни вақтда кенгаш ўз маблағлари ҳисобидан иккита учувчисиз учиш аппарати (дрон) харид қилиш чораларини кўрмоқда, – дейди Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши мутахассиси Илҳом Солиев. – Шу мақсадда “Геоиновация маркази” давлат унитар корхонаси билан ҳамкорликда учувчисиз учиш қурилмаларини бошқариш учун ходимларни танлаш, қурилмаларни таъмирлаш ва техник жиҳатдан қўллаб-қувватлаш хизматларини ташкил этиш ишлари бошлаб юборилди. 
 
Қайд этиш жоизки, учувчисиз учиш аппарати (дрон) ёрдамида юртимиздаги мавжуд 4.5 миллиондан ортиқ хонадонинг 435.3 минг гектар экин еридан фойдаланиш жараёни ўрганилади. 
 
Унга кўра, ерлардан самарасиз фойдаланаётгани аниқланган хонадонларга огоҳлантиришлар берилади.